Ўз Ру En
×

Ҳудуд методикаси татбиқ этилмоқда

Ички ишлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳи жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича ҳудуд методикасини амалиётга татбиқ этишмоқда.   

Бу борада Ички ишлар вазирининг 2021 йил 1 апрелдаги “Фирибгарлик, ўғирлик, талончилик ва безорилик жиноятларининг барвақт олдини олиш бўйича ҳудуд методикасини Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ички ишлар органлари фаолиятига татбиқ этиш тўғрисида”ги фармойиши  қабул қилинган бўлиб, унда ишчи гуруҳи томонидан туман ички ишлар органларининг тегишли соҳавий хизматлари ходимлари билан биргаликда машғулотлар ўтказиш, ички ишлар органлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва бошқа ваколатли субъектларга амалий ва методик ёрдам кўрсатиш, корхона, ташкилот, маҳаллалар ҳамда таълим муассасаларида ҳуқуқий тарғибот-ташвиқот ишлари, профилактик суҳбатлар олиб бориш ва бошқа чора-тадбирлар назарда тутилган.

Ишчи гуруҳи вакиллари айни кунларда фирибгарлик, ўғирлик, талончилик ва безорилик жиноятларининг барвақт олдини олиш бўйича тайёрланган қўлланмаларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилишмоқда. Мазкур жиноятларининг жиноий-ҳуқуқий, криминологик ҳамда криминалистик таснифлари, сабаблари ва содир этилиши учун имкон бераётган шарт-шароитлар, уларнинг олдини олиш бўйича профилактика тадбирларини олиб боришга қаратилган тавсиялар амалий жиҳатдан тушунтириб ўтиляпти. 

Шунингдек, криминоген вазияти оғир маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини тизимли йўлга қўйиш борасида таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилмоқда.

ИИВ Академиясининг Ахборот хизмати 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech