Ўз Ру En
×

ТИЗИМДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

Академиянинг Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети тингловчилари учун ўтказилган давра суҳбатида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолияти атрофлича таҳлил қилинди.

Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда соҳа учун кадрлар тайёрлаш, уларнинг касбий кўникма ва малакасини ошириш чора-тадбирлари ва бу борада қилиниши лозим бўлган вазифалар ҳақида сўз борди. 

Давра суҳбатида айтилишича, сўнгги йилларда соҳанинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти. Чунончи, содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари учун қатъий жавобгарликнинг белгилангани, “хавфсиз шаҳар” концепцияси доирасида соҳа инфратузилмасининг замонавий талаблар даражасида қайта жиҳозланаётгани ислоҳотларнинг амалдаги ижросини таъминламоқда.

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech