Ўз Ру En
×

ТИНГЛОВЧИЛАР МАСОФАДАН ЎҚИТИЛМОҚДА

Ички ишлар вазирлиги академиясида замонавий таълимнинг самарали усуллари кенг қўлланилмоқда. Айни кунларда Сиртқи таълим факультети тингловчилари учун намунавий ўқув режасига асосан, масофавий (онлайн реал вақт режимидаги видео маърузалар тарзида) таҳсил олишмоқда.

Факультет бошлиғи, полковник Ойбек Камаловнинг айтишича, дастлаб синов тариқасида йўлга қўйилган ушбу тизим қатор афзалликларини намоён этди. Бу борада мамлакатимиз ҳамда хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш асносида машғулот ўтказиладиган хоналар замонавий мультимедиа воситалари билан жиҳозланди. Жорий ўқув йилида биринчи ўқув курси тингловчилари учун жами 100 соат машғулот ўтказилди. Ўқув режасига мувофиқ, 6 октябрдан 3-ўқув курсида таълим олаётган тингловчилар учун дарс машғулотлари ўтказилмоқда.   

Машғулотлар он-лайн (масофадан туриб видеомаъруза, консультация ўтказиш) ҳамда офф-лайн (масофадан туриб ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) тарзда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБлари билан тўғридан-тўғри видеоконференц алоқа орқали амалга оширилмоқда.

Масофавий таълимни сифатли ташкил этиш мақсадида жойлардаги ички ишлар органлари билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Шунингдек, тингловчилар маъруза фондлари, ўқув қўлланма, дарслик ҳамда мультимедия материаллари  билан тўлиқ таъминлаб борилмоқда. Ўқув жараёнига кенг татбиқ этилаётган замонавий ўқитиш усуллари қатор имкониятлари билан таълим олувчиларга қулайликлар яратмоқда.

 

Дилмурод ЖЎРАЕВ,

майор.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech