Ўз Ру En
×

ТАЖРИБАЛИ УСТОЗЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Ички ишлар органлари учун кадрлар тайёрлашда соҳа фахрийларининг кўп йиллик тажрибасидан унумли фойдаланиляпти. 

ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари, истеъфодаги полковниклар Анвар Девятов, Давлат Юсубов, Сулаймон Валиев ўқув полигонида таълим олаётган тингловчилар билан учрашиб, ички ишлар органлари ходимларининг касбий фазилатларини юксалтириш омиллари ҳақида тўхталишди. Таъкидлаб ўтилганидек, муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида ички ишлар органлари тизими тубдан ислоҳ этилиб, маҳаллаларда жиноятликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли билан ишлашнинг самарали механизмларини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соҳа ходимларининг хизмат фаолиятини такомиллаштириш, касбий кўникма ва малакасини ошириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга ошириляпти. Ички ишлар органларида “устоз-шогирд” анъанасининг самарали йўлга қўйилгани ёш ходимларнинг иш тажрибаси ва салоҳиятини бойитишда муҳим омил бўлмоқда. 

Тадбир давомида тингловчилар келгусидаги хизмат фаолиятлари учун муҳим тавсияларни олишди. 

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech