Ўз Ру En
×

ТАЖРИБАЛИ ЭКСПЕРТ МАЪРУЗА ҚИЛДИ

Академиянинг Криминалистик экспертизалар кафедраси ички ишлар органлари учун моҳир эксперт-криминалистларни тайёрлаб беради. Кафедра жамоаси томонидан назарий ҳамда амалий машғулотларнинг замонавий ёндашувлар асосида ташкил этилаётгани бўлажак мутахассисларнинг келгусидаги фаолиятида муҳим пойдевор бўлмоқда.

Бу борада Хадича Сулайманова номидаги Республика суд экспертиза маркази билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Марказ етакчи эксперти Назира Ильясова иштирокидаги маъруза машғулотида “Имзо муаллифини идентификация килиш методикаси” таҳлил қилинди. Унда кафедра профессор-ўқитувчилари, кундузги таълимнинг 3-босқич курсантлари иштирок этиб, маърузачи мавзунинг аҳамияти ва долзарблиги, имзоларни қалбакилаштириш билан боғлиқ жиноятларни очиш ва тергов қилишда хатшунослик экспертизасининг имкониятлари, бу борада амалиётда эришилаётган ютуқлар ҳақида гапириб ўтди.

Мунозара давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Суд экспертиза фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти, ундаги вазифалар ижроси ва эксперт-криминалистика фаолиятини янада такомиллаштириш борасида таклифлар билдирилди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech