Ўз Ру En
×

ТАШАББУСКОР ЁШЛАР АКЦИЯСИ

Пойтахтимизнинг гавжум масканларидан бири. Байроқ кўтарган ёшлар, оркестр мусиқаси ва аъло кайфият... Буларнинг барчасини муҳим сана – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун бир жойга бирлаштирди.  

Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Мирзо Улуғбек тумани кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда миллий ифтихоримиз рамзи ўзгача қадрланди. Бир гуруҳ курсантлар ва фидоий ёшлар шаҳримиз аҳлини давлат байроғи қабул қилинган кун билан қутлаб, “Ифтихор ленталари”ни туҳфа қилишди. Ватанпарварлик ва мардлик туйғуларини тараннум этувчи наволар бир зумда атрофга ёйилиб, кекса-ю ёшни ўзига чорлади. Айниқса, кумуш қишнинг майин қорлари юртдошларимизга чинакам байрамона шукуҳ улашди.        

 

Зафар ОХУНОВ,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Академиядаги

бошланғич ташкилоти етакчиси, капитан.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech