Ўз Ру En
×

Тарихга саёҳат

ИИВ Академияси курсантлари Ички ишлар органлари тариxи музейига саёҳат қилишди. Ёшларнинг ўз касбига садоқати ва муҳаббатини юксалтириш мақсадида ташкил этилган тадбир қизиқарли таассуротлар билан ўтди.

Маълумки, бундан уч йил муқаддам Ички ишлар вазирлиги қошида тарих музейи фаолият бошлаган эди. Тўртта бўлимдан иборат маскан соҳанинг шонли ўтмиши ҳамда ички ишлар органлари xодимларининг машаққатли хизмат фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. 

Курсант ёшлар музейдан жой олган экспонтларни кўздан кечириб, юртимизда ички ишлар органларининг вужудга келиши, мустақилликнинг дастлабки йиллари тизимда амалга оширилган ислоҳотлар, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш йўлида юксак жасорат кўрсатган ходимлар ҳақидаги маълумотларга эга бўлишди. 

Тадбир сўнггида викторина ўтказилиб, энг билимдон ёшларга турли адабиётлар совға қилинди.

 

ИИВ Академиясининг Ахборот хизмати  

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech