ИИВ Академиясининг мустақил изланувчиси, подполковник Саитқулов Қодирали Абдисалимович юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ишини ёқлади.
У 2020 йилнинг 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган Бир марталик илмий кенгаш йиғилишида «12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи, Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи» ва «12.00.14 – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш. Пробация фаолияти» ихтисосликлари бўйича «Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар виктимологик профилактикаси бўйича фаолиятини такомиллаштириш» мавзуидаги илмий ишини муваффақиятли ҳимоя қилди.