Ўз Ру En
×

СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ БОШЛАНДИ

25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами муносабати билан Академия доимий таркиби ўртасида спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Бугун ходимлардан таркиб топган жамоалар ўртасида минифутбол беллашувлари бошланди. Унда Қўриқлаш отряди-1 ҳамда 3-курс офицерларидан таркиб топган жамоалар майдонга тушишди. Қизиқарли ўтган баҳс 5:0 ҳисобида рамзий мезбон жамоа фойдасига ҳал бўлди. Қолган икки баҳс Автомобиль хизмати ва Қўриқлаш отряди-2 (1:6) ҳамда Моддий техника таъминоти бўлими ва Академия оркестри (1:1) жамоалари ўртасида кечди.    

Мусобақа регламентига кўра, жами 9 та жамоа уч гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боради. Ҳар бир гуруҳдан биринчи ўринни эгаллаган ва энг яхши натижани қўлга киритган битта 2-ўрин соҳиби кейинги босқичга йўл олади.

Шунингдек мусобада давомида шахмат-шашка бўйича беллашувлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Натижалар билан таништириб борамиз.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech