Ўз Ру En
×

“SPEAKING CLUB” ОРҚАЛИ МУЛОҚОТИНГИЗНИ ОШИРИНГ

Ички ишлар вазирлиги академиясида курсантлар хорижий тилларни ҳам пухта ўрганишади. Бўлажак мутахассислар учун инглиз, рус ва бошқа тиллардан махсус курслар ташкил этилган.

Хорижий тилларни мукаммал билиш мулоқот маданиятини шакллантиришни ҳам талаб этади. Эндиликда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Академиядаги бошланғич ташкилоти қошида “Speaking club” тўгараги ҳам йўлга қўйилди. Бундан кўзланган мақсад курсантларнинг хорижий тилларда эркин сўзлаша олиш имкониятларини кенгайтириш, мулоқот маданиятини юксалтиришдан иборат.

Куни кеча тўгаракнинг илк машғулоти бўлиб ўтди. Унда  билимга чанқоқ ёшлар “Курсантларнинг таълим олиш жараёнларида чет тилларини билишнинг аҳамияти” мавзуида эркин суҳбат қурдилар. Инглиз тилида ўтказилган мулоқот жараёни баҳс-мунозарларга бой ўтганини таъкидлаш жоиз.

– Замонавий мутахассис бўлишнинг муҳим мезонларидан бири хорижий тилларни билиш саналади, – 3-босқич курсанти Судоба Юсупова. – Мен инглиз, рус ва корейс тилларини биламан. Тил ўрганиш жараёни доимий мулоқот қилиб туришни тақозо этади. Тўгаракнинг ташкил этилгани биз курсантлар учун айни муддао бўлди.

 Келгусида тўгарак фаолиятини ҳафтада бир маротаба ташкил этиш ҳамда турдош олий таълим муассасалари ёшлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштирилган.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech