Ўз Ру En
×

СОҲАДАГИ МУАММОЛАР ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИГА БАҒИШЛАНДИ

Республика Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда ўтказилган давра суҳбати етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий профилактикасини такомиллаштириш масалаларига бағишланди.

Унда сўзга чиққанлар оила институтини мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар билан профилактик чора-тадбирларни амалга оширишнинг муҳим жиҳатлари, вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг келиб чиқиш омиллари, уларнинг олдини олиш йўналишлари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий профилактикаси бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида тўхталиб ўтишди.

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази вакиллари, Академиянинг Жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Криминология кафедралари профессор-ўқитувчилари ҳамда курсантлар иштирок этган тадбирда соҳа такомиллаштириш бўйича фикр алмашилди.  

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech