Ўз Ру En
×

СОҲА ФАХРИЙЛАРИ ҲАМИША ЭЪТИБОРДА

Истеъфодаги полковник Рауф Фахриддинов бу йил табаррук
80 ёшни қарши олди. Ички ишлар тизимининг турли жабҳаларида хизмат қилган устоз ҳамиша эътибор ва эъзозда.

Ички ишлар вазирлиги академиясининг бир гуруҳ фаоллари унинг хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олишди. Шогирдларининг дийдоридан хурсанд бўлган қаҳрамонимиз ўзининг кўп йиллик бой тажрибаси ва маслаҳатларини ёш ходимлар билан бўлишди.

– Юртимизда ёши улуғ инсонлар юксак даражада қадрланади. Бир неча йилдан бери фарзандларим бағрида кексалик гаштини суриб келаяпман. Бугун соҳада хизмат қилаётган навқирон йигит-қизларларни кўриб, ҳавасим келади. Биз нуронийлар уларга устозлик қилиб, амалий кўникмларини бойитишимиз керак, – дейди фахрий отахон.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати  

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech