Ўз Ру En
×

СИЗГА ТАЪЗИМ, АЗИЗ УСТОЗЛАР...

Ички ишлар тизимида устоз – шогирд анъаналари муносиб давом эттирилмоқда. Ўқитувчи ва мураббийлар байрами арафасида халқимизга хос бу эзгу қадрият яна бир бор намоён бўлди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбариятининг ташаббуси билан тизимда фаолият юритаётган бир гуруҳ ходимлар таълим берган устозларини муборакбод этишди. Тадбир аввалида Ички ишлар вазирлиги академияси раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари номига йўлланган байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Унда шундай дейилади: “Мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари учун етук малакали кадрлар тайёрлашда ушбу таълим масканининг муҳим ўрни бор. Бугун ички ишлар органларида самарали хизмат қилаётган аксарият соҳа ходимлари Академияда таълим олиб, мўътабар устозларидан касб сир-асрорларини пухта эгаллашган. Хизмат фаолиятимизда эришаётган муваффақиятларда Сиз, таълим фидойиларининг улкан хизматларингиз ва ҳиссангиз бор”.  

Шу куни шогирдлар қадрли устозлари даврасида суҳбат қуриб, самимий дил изҳорларини билдиришди. Ўқув даргоҳида амалга оширилаётган улкан янгиланишлар, бунёдкорлик ҳаракатлари меҳмонларда илиқ таассурот қолдирди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech