Ўз Ру En
×

ШОҲ ВА ШОИРНИ ЁД ЭТИБ...

Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишлаб ўтказилган тадбирда адабиётшунос олимлар, Ички ишлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчилари, курсант ёшлар иштирок этишди. 

Тадбирда сўз олганлар шоҳ ва шоир ҳаёти, шеъриятининг тарбиявий-ахлоқий жиҳатлари, ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги ўрни ҳақида тўхталишди. Буюк бобокалонимизнинг бебаҳо меросидан халқимиз, айниқса ёшларни кўпроқ баҳраманд этиш миллий маънавиятимизни юксалтиришга хизмат қилиши айтиб ўтилди.

— Мирзо Бобур асарларининг мавзу жиҳатдан ранг-баранглиги, мафтункорлиги китобхон қалбини завқу шавққа тўлдиради, — деди Академиянинг Тилларни ўрганиш кафедраси доценти, подполковник Абдуваҳоб Холиқов. — У қай юртда бўлмасин фотиҳ сифатида эмас, аввало илм, санъат ва ижод аҳлининг ҳомийси сифатида майдонга чиқди. Ўзи ҳам табиатан ижодкор эди. Шоир шеъриятида киндик қони тўкилган она юртини дилдан қўмсаш, унинг тупроғига талпиниш, ғариблик азобларидан ўтли ҳасрат, ёру диёр соғинчи ва висол илинжи, такдир зарбалари ва турмуш уқубатлари, замона носозликларидан нола бадиий таҳлил этилади. 

Тадбир давомида ёшлар Бобур ғазаллари ва рубоийларини ёд айтиб, шоирга улкан эҳтиромларини намоён этдилар. 

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech