Ўз Ру En
×

СЕМИНАР-ТРЕНИНГ

Инсон хулқ-атворининг белгиларини таҳлил қилишда профайлинг усулларидан фойдаланиш мавзуига бағишланган семинар-тренингда ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси таркибидаги махсус отрядлар ходимлари иштирок этишди.

ИИВ Академиясининг маҳоратли психолог мутахассиси оломон гавжум жойларда оммавий тартибсизлик, қўпорувчилик ёхуд жиноят содир этишга тайёргарлик кўраётган шахслардаги носамимийликни фош қилувчи элементлар, ташқи белгилардаги ёлғон ёки яширин ҳолатларни аниқлаш бўйича тренинг олиб борди. Профайлинг усуллари ёрдамида олиб борилган машғулот ходимларда муҳим амалий кўникма вазифасини ўтади.

 

ИИВ Академиясининг Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech