Ўз Ру En
×

СЕМИНАР-ТРЕНИНГ

Академия  ўқув полигонидаги семинар-тренингда “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази директори ўринбосари Шоҳида Қосимова одам савдосига қарши курашиш масалалари ҳақида фикр алмашди.

Тадбир аввалида одам савдосига қарши курашишнинг долзарб жиҳатларига эътибор қаратилди. Ҳар йили дунё бўйлаб миллионлаб инсонлар одам савдоси қурбонига айланмоқда. Статистик маълумотларга кўра, жаҳонда қирқ миллиондан ортиқ киши одам савдосида жабр кўрмоқда ва улар орасида аёллар, ҳатто вояга етмаганлар ҳам бор. Бу борада мамлакатимизда тизимли чора-тадбирлар, одам савдоси ва мажбурий меҳнатни баратаф этиш бўйича қонунчилик тизими такомиллаштирилмоқда. Хусусан, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилиниб, миллий қонунчилик ва механизмларни такомиллаштириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Андижон, Жиззах, Сурхондарё вилоятларидаги туман-шаҳар ички ишлар бўлими бошлиқларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосарлари, шунингдек Касбий тайёргарлик факультети тингловчилари иштирок этган тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жамиятда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, одам савдосидан жабр кўрган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ушбу иллатга қарши самарали курашиш фаолияти юзасидан тавсиялар берилди.

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech