Ўз Ру En
×

СЕМИНАР МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультетининг ўқув режаси асосида “Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматларида ҳужжатларни юритишни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш” мавзуида семинар машғулоти ўтказилди.

Машғулот давомида ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бош мутахассиси, подполковник Азизбек Алимбаев ички ишлар органлари таянч пунктлари фаолияти, амалдаги ҳужжатлар ва уларни юритиш тартиби, ҳуқуқ профилактикаси соҳани такомиллаштириш мақсадида амалга оширилаётган янгиланишларни тушунтириб ўтиб, тингловчилар билан фикр алмашди.

Академиянинг Сиёсий-ҳуқуқий таълим кафедраси томонидан ташкил этилган машғулот Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланди. Унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази мутахассиси Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифалар, демократик ислоҳотлар жараёнида парламент ва сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш ва модернизация қилишнинг муҳим жиҳатлари ҳақида гапириб ўтди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech