Ўз Ру En
×

САЙЁР СУД ЖАРАЁНЛАРИ БИЛИМЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ

Ички ишлар вазирлиги академиясида ўтказилган навбатдаги сайёр суд мажлиси кундузги таълим курсантлари учун ўзига хос маҳорат дарси бўлди. 

Таълим сифатини юксалтириш, курсантларнинг соҳага оид билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида амалиётга жорий қилинган бундай ёндашув назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаяпти, дейиш мумкин. Очиқ ва шаффоф ўтган суд жараёнида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқиш тартиби бўйича маълум кўникмалар ҳосил қилинди.

Курсантлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан суд вакилларига юзланиб, маъмурий ислоҳотлар жараёнида мавжуд муаммолар ҳақида ўз мулоҳазаларини билдиришди. 

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech