Ўз Ру En
×

САЙЁР АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР ЎТКАЗИЛДИ

ИИВ Академияси курсантлари учун Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида ташкил этилган машғулотни тажрибали амалиётчи ходимлар олиб боришди.   

Машғулот Йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ ишларни юритиш бўлими фаолияти билан танишувдан бошланди. Шундан сўнг курсантларга “Йўл-транспорт ҳодисалари экспертизаси” мавзуси доираси ҳодиса содир бўлган жойда амалга ошириладиган вазифалар, ҳужжатларни расмийлаштириш, йўл-транспорт ҳодисаси чизмасини тайёрлаш ва бошқа жараёнлар тушунтирилди. Бўлажак мутахассислар мавзу юзасидан берилган топшириқларни мутақил тарзда бажаришди.

Шунингдек, “йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолияти” мутахассислиги бўйича таълим олаётган курсантларнинг галдаги машғулотда йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ ишларни юритиш, рўйхатга олиш ва имтиҳон олишни ташкиллаштириш бўйича касбий кўникмаларини бойитдилар.

***

Юнусобод тумани ИИО ФМБ эксперт-криминалистика бўлими ҳамда Академиянинг Криминалистик экрпертизалар кафедраси ҳамкорлигидаги машғулотда кафт изларига кўра одамни идентификация қилиш методикаси ёритиб берилди. Ҳар бир жараённинг амалий тарзда бажарилгани курсантларнинг назарий дасрларда эгаллаган билимларини синовдан ўтказиш имконини берди.

 

ИИВ Академиясининг Ахборот хизмати

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech