Ўз Ру En
×

САЙЁР АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ

“Эксперт-криминалистика фаолияти” мутахассислиги бўйича таълим олаётган курсантларнинг галдаги машғулоти Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Эксперт-криминалистика марказида ташкил этилди.

Машғулотда курсантлар шахсни қўл бармоқ изларига кўра идентификация қилиш вазифасини мустақил равишда бажариб, изларни тадқиқ этиш бўйича кўникмаларини мустаҳкамлашди. Марказда яратилган замонавий шарт-шароитлар машғулотнинг самарали ўтишига хизмат қилди. 

Академиянинг Криминалистик экспертизалар кафедраси ўқитувчиси, майор Татьяна Соловьёванинг айтишича, ўқув жараёнида амалий машғулот соатларининг кўпайтирилиши кадрлар тайёрлаш сифатини янада оширади. Бўлажак мутахассислар марказ фаолияти билан яқиндан танишиб, соҳага татбиқ этилаётган янги технологияларнинг имкониятлари ҳақида зарур маълумотларга эга бўлишди. 

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech