Ўз Ру En
×

Саф кўриги ўтказилди

Ички ишлар вазирининг кўрсатмаси асосида ўтказилган саф кўригида Академия шахсий таркибининг хизмат ва жанговар шайлиги текширувдан ўтказилди.

Кўрик давомида таркибий тузилмалар ходимлари, офицер, сержант ва сафдорлар таркиби, шунингдек тингловчи ҳамда курсантларнинг ҳужжатлари, хизмат кийимидан фойдаланиш тартиби, зарур анжомлар текширилди.

Академия Кадрлар бўлими бошлиғи, подполковник Бобур Дадажоновнинг айтишича, доимий ва ўзгарувчан таркиб ўртасида ўтказилаётган машғулотлар жамоада хизмат интизомини мустаҳкамлаш, жанговар ҳушёрликни ошириш ҳамда касбий кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилади.

 

ИИВ Академиясининг Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech