Ўз Ру En
×

Руҳий барқарормисиз?

ИИВ Академиясининг Психологик марказида курсантлар иштирокида ўтказилган тренинг давомида ана шу саволга жавоб изланди.

 

Машғулотда бўлажак ички ишлар органлари ходимлари турли вазиятларда ўз-ўзини идрок қилиш, ҳиссий-иродавий зўриқишни барқарорлаштириш, низоли ва муаммоли ҳолатларни самарали бошқариш қобилиятларини шакллантиришга хизмат қилувчи турли машқларни бажаришди. Курсантларнинг қайд этган натижалари асосида уларга индивуал хулосалар чиқарилди.

 

Мутахассисларнинг фикрича, бу каби машқлар ёшларда ўз-ўзини англаш ва стрессга чидамлилик, хулқ-атворни назорат қилиш, мулоқот жараёнида суҳбатдошда ижобий таассурот қолдириш, келажакка ишонч билан қараш, юзага келиши мумкин бўлган ички зиддиятларнинг ечимини мантиқий ҳамда теран фикрлаш орқали баратараф этиш хусусиятларини шакллантиради.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати 

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech