Ўз Ру En
×

ПСИХОЛОГ БИЛИМДОНЛАР БЕЛЛАШУВИ

Академиянинг Хизмат фаолияти психологияси кафедраси ҳамда Психологик маркази томонидан билимлар беллашуви ўтказилди.

Ўзбекистон миллий университети билан имзоланган ҳамкорлик меморандуми доирасида ташкил этилган беллашувда “Ёшлар” ҳамда “Ёш юрист-психолог” жамоалари ўзаро рақобатлашишди. Дастлабки шартда жамоаларга бештадан савол йўлланди ва ҳар бир иштирокчи учун 1 дақиқа вақт ажратилди. Шундан сўнг иккала жамоа аъзолари томонидан тайёрлаб келинган саволлар ўртага ташланди. Учинчи шарт “Интеллектуал вазифа” деб номланди. Бўлажак мутахассислар психология соҳасига алоқадор таянч атамалар, изоҳлардан тузилган бошқотирма орқали ўз билимларини намоён этишди. Шарт учун 10 дақиқа вақт берилди. Беллашувнинг детектив саволлардан тузилган тўртинчи шарти жуда қизиқарли ўтди. Мазкур шартда мантиқий фикрлаш муҳим роль ўйнади.

Ҳакамлар ҳайъатининг якуний қарорига кўра ҳар иккала жамоа аъзолари тенг очко жамғаришди.

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech