Ўз Ру En
×

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ ИШИНИ ТЎҒРИ ТАШКИЛ ЭТИШ – ДАВР ТАЛАБИ

Академия ўқув полигонида «Профилактика инспектори – халқ хизматчиси» қўлланмасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.  Касбий тайёргарлик факультетининг махсус фанлар цикли ташаббуси билан ўтказилган тадбирда Жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш кафедраси профессор-ўқитувчилари, Раҳбар кадрлар тайёрлаш факультети тингловчилари ҳамда ички ишлар органларининг профилактика инспектори лавозимига тўғридан-тўғри қабул қилинган ходимлар иштирок этди.

Таъкидлаб ўтилганидек, ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Қўлланмада профилактика инспекторлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари, уларнинг хизмат ўташини ташкил этиш, айниқса фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ва халқ билан мулоқотини ташкил этиш масалалари атрофлича ёритилган. Шунингдек,  ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ва уларнинг амалий натижаларикелтирилиб, соҳа ходимларининг иш самарадорлигини оширишга қаратилган муҳим тавсиялар баён этилган.

Тадбирда сўзга чиққанлар ўқув-амалий қўлланманинг ўзига хос муҳим жиҳатлари, мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тўхталиб, ички ишлар органлари ходимларининг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган мулоҳазараларини билдириб ўтишди. 

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech