Ўз Ру En
×

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ АМАЛДАГИ ИЖРОЧИСИ БЎЛИШИ КЕРАК

Ички ишлар вазирлиги академия профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили Фарғона вилоятининг Бувайда тумани бўлди.

Бир гуруҳ фаоллар, ички ишлар органи ходимлари иштирок этган тадбирда туман ҳокими Бекзоджон Ибрагимов сўз олиб, замонавий таҳдидлар кучайиб бораётган мураккаб шароида жамоат тартибини сақлаш, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш долзарб аҳамият касб этаётганини таъкидлади.      

Очиқ мулоқотда ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш, тизимда учраётган муаммоларни бартараф этиш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот чора-тадбирларини амалга ошириш, айниқса  жиноятчилик миқдори ўсиб бораётган криминоген ҳудудларда ушбу иллатнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда шарт-шароитларини ўрганиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини янги босқчига олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

   – Ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар соҳа ходимлари олдига бир қатор устувор йўналишларни долзарб вазифа сифатида қўймоқда, – деди ИИВ Академияси бошлиғи, генерал-лейтенант баҳодир Матлюбов. – Энди эскича қолип ва дунёқараш билан ишлаб бўлмайди. Халқ билан очиқ мулоқот ўрнатиш, муаммоларни тизимли равишда ўрганиш ва ҳал этиш, ҳуқубузарликларнинг барвақт олидини олиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш кафолатини мустаҳкамлаш ички ишлар ходимлари фаолиятининг асосий мезонига айланиши керак.

Тадбирда таъкидлаб ўтилганидек, жиноятчиликни олдини олишнинг муҳим омилларидан бири аҳоли бандлигини таъминлашдир. Уюшмаган  ёшларни касб-ҳунарга жалб этиш, тадбиркорликка ўргатиш, улар учун муносиб шарт-шароитларни яратиб бериш жамият фаровонлигини юксалтиради. Жорий йилги “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида ҳам қатор муҳим вазифалар белгиланган. Ушбу йўналишларнинг амалдаги ижроси қуйи тизим фаолиятини кучайтиришни тақозо этади.  

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech