Ўз Ру En
×

Профилактика инспектори психология фанини қанчалик билиши керак?

Академия ўқув полигонида ўтказилган давра суҳбати Касбий тайёргарлик факультетида таълим олаётган тингловчилар учун фойдали тавсияларга бой ўтди.

Тингловчиларнинг психологик билимларини мустаҳкамлаш, руҳий барқарорликни таъминловчи касбий кўникмаларини шакллантириш  мақсадида ўтказилган тадбир аввалида Академия Хизмат фаолияти психологияси кафедраси ўқитувчиси, майор Ирода Ҳакимова меъёрдан оғувчи хулқ-атвор (девиация)нинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини тушунтириб ўтди. “Шахснинг индивидуал-психологик хусусиятларини аниқлаш” мавзуидаги тренинг машғулотида профилактика инспекторининг хизмат фаолияти самародорлигини ошириш омиллари турли машқлар ёрдамида кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, тингловчилар новербал воситалардан ифодали фойдаланиш, кузатувчанликни ривожлантириш ва психологик алоқани ушлаб туриш, инсон ҳиссиётлари ва фикрларини очиб бериш қобилиятларини шакллантириш методикалари бўйича қизиқарли тавсиялар олишди. Малакали мутахассисларлар томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда психологик билим ва кўникмаларнинг аҳамияти, шахслараро мулоқотга киришиш усуллари, замонавий психологияда қўлланилаётган самарали ёндашувлар батафсил тушунтириб ўтилди.

 

ИИВ Академиясининг Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech