Ўз Ру En
×

ПАЗАНДАЛАР БЕЛЛАШУВИ

Ички ишлар вазирлиги академиясида курсант қизларнинг истеъдод ва иқтидорини қўллаб-қувватлаш орқали оилавий турмушга тайёрлаш мақсадида турли кўрик-танловлар ўтказиб келинади.

Академия хотин-қизлар кенгаши ташаббуси билан ўтказилган галдаги танловда ўқув курслари қизларидан таркиб топган учта жамоа беллашди. Иштирокчиларнинг пазандалик маҳорати ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Жамоалар тайёрлаган таомлар ва қандолат маҳсулотлари “Энг тезкор пазанда”, “Энг мазали ширинлик” ва “Энг креатив ёндашув” каби номинациялар билан тақдирланди.

– Дарсдан бўш вақтимизда ҳар хил тўгараклар билан бандмиз, – дейди 2-босқич курсанти Дилшода Хўжанова. – Турмуш учун керакли юмушларни ўрганяпмиз. Таълим муассасамиз курсантлари келгусида оиланинг саронжом-саришта бекаси бўлишлари керак. Шу боис, бундай машғулотлар биз учун жуда фойдали бўлаяпти.

Тадбир халқимизга хос хайрли иш билан давом этди. Моҳир қизлар пиширган ширинлик ва ноз-неъматлар пойтахтимиздаги 21-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига улашилди. Кутилмаган туҳфа масканда таълим-тарбия олаётган болажонлар учун чексиз қувонч ҳадя этди.           

 

Зафар ОХУНОВ,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг

Академиядаги бошланғич ташкилоти етакчиси, капитан.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech