Ўз Ру En
×

ҚОНУНБУЗИЛИШЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ ТУШУНТИРИЛДИ

Академиянинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” мутахассислиги бўйича таълим олаётган курсантлари галдаги амалий машғулотни Юнусобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг 7-сонли ички ишлар бўлимида ўтадилар.

“Ички ишлар органларининг профилактик фаолияти” фани доирасида ташкил этилган машғулотда соҳага оид статистик маълумотлар таҳлили асосида профилактика инспекторлари фаолиятида учраётган айрим муаммоли вазиятларни бартараф этиш чора-тадбирлари тушунтириб ўтилди. Мутахассисларнинг фикрича, амалий машғулотлар курсантларда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этиш ва турли қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш кўникмаларини шакллантиради.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech