Ўз Ру En
×

ОЛОТДА СЕМИНАР МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан тизимда хизмат қилаётган психолог мутахассислар учун семинар машғулоти ташкил этилди.

Ички ишлар вазирлиги академияси, Бухоро давлат университети,  “Оила” илмий-амалий тадқиқотлар марказининг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда “Ўзбекистонда психологик хизматни ташкил этишнинг илмий-амалий асослари”, “Ички ишлар органлари тизимида психологик хизмат йўналишлари”, “Ёш оилаларда юзага келаётган турли психологик муаммоларни бартараф этишда психолог ходимнинг вазифалари”, “Психологик муаммоларни ўрганишда психологик тестлар ва тренингларнинг имкониятлари” каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, бугунги кунда ички ишлар органларида психологик хизматнинг ўрни ва аҳамияти ортиб бормоқда. Соҳа ходимларининг касбий кўникмаларини ошириш аҳоли ўртасида профилактик чора-тадбирларни самарали ташкил этишга, олис ҳудудларда ёшлар, хусусан, тарбияси оғир ўсмирлар билан психопрофилактик ишларни тизимли амалга ошириш, маиший-турмуш доирасидаги муаммоларни ўрганиш орқали оилалардаги салбий муҳитнинг олдини олишга хизмат қилади. Семинар машғулоти давомида тажрибали мутахасислар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар соҳа ходимларининг келгусидаги фаолияти учун муҳим йўналишларни белгилаб берди.

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech