Ўз Ру En
×

ОЛИМА АЁЛЛАР – ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ

Юртимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, иқтидор ва ташаббусини қўлаб-қувватлаш, улар учун муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш доимий эътиборда. Бугун жамиятнинг турли соҳаларида улар фаоллик кўрсатишмоқда.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида 11 февраль –Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар кунига бағишланган тадбир ўтказилди.

Мамлакатимиз илм-фани ривожи йўлида хизмат қилаётган бир гуруҳ фидоий аёллар, эл-юрт осойишталиги йўлида хизмат қилаётган касб соҳибалари иштирок этган тадбирда давлат ва жамият қурилишида аёлларнинг ўрни ҳақида сўз борди. Таъкидлаб ўтилганидек, хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштироки тобора устувор аҳамият касб этмоқда. Гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг манфаатларини муҳофаза қилиш, уларнинг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган изчил ислоҳотлар ўз самарасини кўрсатаётир.

Тадбирда Ўзбекистон Миллий университети профессори Л.Муҳаммаджонова, Ички ишлар вазирлиги академиясининг Олий таълимдан кейинги таълим факультети докторанти, подполковник Д.Каримова,  Тошкент шаҳар реабилитация ва мослаштириш маркази директори Г.Маткаримова ва бошқалар сўзга чиқиб, хотин-қизлар учун яратилаётган улкан имкониятлар мамлакатимиз илм-фани тараққиётига хизмат қилиши, жамиятимиз фаровонлигини оширишда олима аёлларнинг ўрни юксалаётгани, барча соҳалар қатори ички ишлар органлари тизимида ҳам ҳуқуқшуносликнинг долзарб муаммолари бўйича илмий-тадқиқотлар кўлами кенгайиб бораётгани ҳақида фикр-мулоҳазалар билдиришди.  

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech