Ўз Ру En
×

ОГОҲЛИК – ДАВР ТАЛАБИ

Академиянинг Дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси томонидан вазирлик тасарруфидаги таълим масканлари ёшларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Пойтахтимиздаги 1-сонли академик лицейда ташкил этилган тадбирда ёшларга оид давлат сиёсати ҳамда суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотнинг мазмун-моҳияти ёшларга етказилди. Мамлакатимизда ёш авлоднинг баркамол вояга етиши, билим ва касб-ҳунар эгаллаши, ўз салоҳиятини намоён этиши йўлида яратилаётган улкан имкониятлар эзгу самараларини кўрсатаётгани айтиб ўтилди.  

– Ахборот технологиялари тараққий этаётган ҳозирги даврда интернет тармоғисиз ҳаётимизни тасаввур этиш қийин, – деди Дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси ўқитувчиси, капитан Фарҳод Жўраев. – Ёшларни интернетнинг салбий таъсирларидан асраш, турли ёт ғоялар, айниқса кибер оламдаги таҳдидлардан ҳимоялаш долзарб вазифа саналади. Тадбир давомида ахборот хуружларининг салбий оқибатларини ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб, ёшларни огоҳ ва ҳушёр бўлишга чақирдик.

Тарғибот тадбирида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech