Ўз Ру En
×

ОФИЦЕРЛАРГА НАВБАТДАГИ МАХСУС УНВОНЛАР

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, вазирлик Академиясининг бир гуруҳ ходимларига навбатдаги махсус унвонлар тантанали равишда топширилди.

Таълим муассасаси раҳбарияти ва шахсий таркиби иштирок этган тадбирда тизимдаги ислоҳотлар натижасида ички ишлар органлари халқчил тузилмага айланиб бораётгани, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишнинг самарали механизмлари ҳаётга татбиқ этилиб, соҳа учун етук малакали кадрлар тайёрлаш янги босчиқда амалга оширилаётгани таъкидланди.

– Курсантларнинг ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш биз, ёш офицерлар зиммасига улкан масъулият юклайди, –  дейди Академиянинг саф қисми отряд командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари, катта лейтенант Ғанижон Қосимов. – Навбатдаги махсус унвонга муносиб кўрилганим хизмат фаолиятимга куч ва ғайрат бағишлайди.

Тадбир давомида республикамиз миқёсида ўтказилган нуфузли спорт мусобақаларида зафар қучган курсантлар қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди.

 

ИИВ Академиясининг Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech