Ўз Ру En
×

НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази билан ҳамкорликда ўтказилган машғулотда Академия курсантлари “Транспорт оқими назарияси ва моделлаштириш” мавзусидан билим кўникмаларини бойитишди.

Марказ бош мутахассиси Қ. Қутлимуратов транспорт оқимини моделлаштиришнинг аҳамияти, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг айрим муаммолари, сўнгги йиллар тизимда амалга оширилаётган янгиланишларни таҳлилий маълумотлар асосида ёритиб берди. Машғулот давомида курсантлар мавзунинг долзарб масалалари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Шунингдек, автомобиль тайёргарлиги фани ўқув режаси асосида ташкил этилган машғулотда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ходими, майор Ж. Мадраимов маъруза қилди. Интерфаол тарзда олиб борилган машғулот бўлажак мутахассисларнинг назарий билимларини амалий кўникмалар ёрдамида бойитишга хизмат қилди.

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech