Ўз Ру En
×

НАВОИЙНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ ВА ЭЗГУ АМАЛЛАРИ ЁДГА ОЛИНДИ

Ички ишлар вазирлиги академиясининг Тилларни ўрганиш кафедраси томонидан “Алишер Навоий ижодида обод-ахлоқ ва тарбия масалалари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Унда шоирнинг ибратли ҳаёти, серқирра ижоди, айниқса давлат арбоби, маданият ва санъатнинг чинакам ҳомийси сифатида амалга оширган хайрли ишлари, халққа қарши қилинган адолатсизлик ва ноҳақликларга қарши курашиб, бутун умрини эл-юрт манфаатига бағишлагани ҳақида илиқ мулоҳазалар билдирилди.

– Алишер Навоийга мутафаккир шоир деб қараш тўғри бўлмайди, – деди подполковник Абдуваҳоб Холиқов. – У ўз даврининг улуғ олими сифатида деярли барча соҳаларни қамраб олган асарлар яратди. Шу боис, ўрта аср Уйғониш даври адабиёти, фани ва маданиятини буюк алломанинг илмий меросисиз тасаввур этиш қийин. Бугунги авлод буни қалбан ҳис қилиши, ушбу бебаҳо меросдан кўпроқ фойдаланиши керак. Чунки Навоий ижодининг асл мазмун-моҳиятида инсон камолоти, унинг маънавий қиёфасини безайдиган одоб-ахлоқ, саховатпешалик, поклик, эзгулик каби ғоялар мужассам.

Шу куни адабиётга ихлосманд ёшлар томонидан ғазаллар, рубоий ва достонлар ижро қилинди.

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech