Ўз Ру En
×

Мурувват ила обод кўнгиллар...

Кўнгли очиқнинг – йўли очиқ, дейди халқимиз. Айниқса баҳорнинг серёғин, синовларга бой кунларида бу эзгу амал юртдошларимиз учун янада муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Меҳр-мурувватга муҳтож, якка-ёлғиз ва кексаларга кўрсатилаётган ижтимоий ҳимоя тадбирларидан Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳам четда қолаётгани йўқ. Рамазон ҳайити арафасида таълим муассасаси ходимлари ҳамда курсантлари кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга байрам туҳфаларини улашдилар.

– Муҳтарам Юртбошимизнинг оқилона сиёсатлари ва ғамхўрликлари билан мураккаб вазиятни ҳамжиҳатлик билан енгиб ўтаяпмиз, – деди Холида ая Назарова. – Синовли дамларда кўрсатилаётган меҳр-мурувватдан кўнглимиз шод бўлди, айниқса биз ёши улуғлар учун бундан ортиқ эътибор ва эъзоз йўқ.

 

Карантин тартибларига амал қилинган ҳолда ташкил этилган тадбир баҳонасида пойтахтимизнинг Чилонзор, Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида истиқомат қилаётган ўнга яқин хонадон вакиллари кўрсатилган хайр-саховатдан беҳад мамнун бўлишди.

 

Тоҳир САРМАНОВ,

подполковник.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech