Ўз Ру En
×

Муҳим тавсиялар берилди

Тергов – жуда мураккаб жараён. Унинг холис, шаффоф ва адолатли ўтиши терговчидан юқори касбий билим ҳамда кўникмаларни талаб қилади. 

Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари орасида “тергов фаолияти” мутахассислиги бўйича таълим олаётган ўғил-қизлар талайгина. Уларнинг замон талаблари даражасида билим олишлари учун назарий ва амалий машғулотлар уйғун ҳолда олиб борилаяпти. Жорий ўқув йилидан бошлаб улар Тошкент шаҳри туманларида ўтказилаётган суд мажлисларида иштирок этиб келишмоқда. Мазкур амалиётнинг самарали йўлга қўйилгани етук малакали кадрлар тайёрлашда муҳим аҳамият касб этаётгани, табиий. 

Галдаги сайёр судда қасддан баданга енгил шикаст етказиш ҳамда такроран қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш жиноятларини содир этган шахсларнинг қилмишлари қонуний тартибда кўриб чиқилди. Суд муҳокамаси якунида давра суҳбати ташкил этилиб, курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди. Хусусан, тергов жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш, назарий билимларни суд-тергов амалиётида тўғри қўллаш, суриштирув ва дастлабки тергов босқичининг муҳим жиҳатлари борасида билдирилган мулоҳаза ҳамда тавсиялар айни муддао бўлди.

 

ИИВ Академиясининг Ахборот хизмати  

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech