Ўз Ру En
×

МЕРГАНЛИК МАҲОРАТИ СИНАЛДИ

Ички ишлар органларида хизмат қилишни мақсад қилган курсант қизлар нафақат касбий билим ва кўникмалар, балки етук жанговар тайёргарликка ҳам эга бўлишлари лозим. Чунки, келгусидаги хизмат фаолиятлари давомида улар жиноятчиликка қарши курашишда турли вазиятларга дуч келишлари мумкин.

Кундузги таълим курсантлари ўртасида ташкил этилган мусобақа бўлажак касб соҳибаларининг жанговар қуролдан фойдаланиш ва мерганлик маҳоратларини яна бир карра синовдан ўтказди. “Макаров” пистолетини қисмларга ажратиш ва йиғиш баҳсида биринчи ўринни Гулжон Маратова (107-гуруҳ), иккинчи ўринни Севара Орзиқулова (225-гуруҳ), учинчи ўринни эса Муслима Нажмиддинова (101-гуруҳ) эгаллади. Мусобақанинг нишонни мўлжалга олиш баҳси бундан ҳам қизиқарли ўтди. Умумий очколарга кўра фахрли ўринлар Маржона Тўйчиева (117-гуруҳ), Ойдиной Эркинова (118-гуруҳ) ҳамда Садоқат Норқувватовага (103-гуруҳ) насиб қилди.

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech