Ўз Ру En
×

МАҲАЛЛАЛАР ЖИНОЯТЧИЛИКДАН ХОЛИ (МИ?)

Муҳтарам Президентимиз яқинда Фарғона вилоятига амалга оширган ташрифлари чоғида жиноятчилик билан курашиш ва олдини олишда унинг тарбиявий аҳамиятига ҳам эътибор қаратиш кераклигини таъкидлаб ўтдилар.

Учкўприк туманида 49 та маҳалла фуқаролар йиғини ва ички ишлар органлари таянч пунктлари фаолият кўрсатмоқда. Кейинги йилларда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш борасида кўплаб ишлар қилинмоқда. Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, тадбиркорликка кенг йўл очиш натижасида уюшмаган ёшлар бандлиги таъминланяпти. Бироқ ҳудудлар кесимида олиб қарасак, ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятчиликнинг аҳволи ҳамма жойда ҳам бир хил эмас. Ўтган 2020 йил давомида тумандаги иккита маҳаллада жиноят содир этилмагани ҳуқуқбузарликлар профилактикасини янги методлар билан амалга ошириш, ёшларни қийнаётган муаммоларни тизимли равишда ўрганиб, зарур чора-тадбирлар кўришни англатади.

Туман фаоллари билан ўтказилган галдаги учрашув айни шу масалага бағишланди. Унда ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, аҳолини қийнаётган муаммоларни бартараф этишда мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш, ўғил-қизларни қизиқиши асосида касб-ҳунарга йўналтириш, пировард натижада, маҳаллалар кесимида жиноятчилик кўрсаткичини селиларли миқдорда камайтириш борасида фикр алмашилди.    

Мулоқот чоғида тумандаги таълим масканлари фаолияти ҳам таҳлил қилинди. Ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқаришда “устоз-шогирд” анъанлари муҳим ўрин тутиши, даср машғулотлари чоғида тарбиявий соатларга кўпроқ урғу қаратиш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш, умуман, ўғил-қизларни ҳаётга муносиб тайёрлаш масалалари юзасидан тавсиялар ўртага ташланди.   

Долзарб мавзу доирасида маҳалла фаоллари, ҳудудий профилактика инспекторлари сўзга чиқишди. Таълим-тарбияда жараёнида ижобий натижаларга эришаётган ўрта умумтаълим мактабларига адабиётлар совға қилинди.

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech