Ўз Ру En
×

МАТОНАТЛИ ҚИЗЛАР БАҲСИ

Муҳтарам Президентимизнинг беш муҳим ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, курсант қизларнинг ватанпарварлик туйғулари, интеллектуал салоҳияти ҳамда касбий фазилатларини янада юксалтириш мақсадида тўрт босқичли беллашувларга старт берилди.

 

Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ўтказилаётган тадбирда иштирокчилар спортнинг арқон тортиш, стол тенниси, эстафетали югуриш турлари, шунингдек жанговар қуролни қисмларга ажратиш ва йиғиш, “Макаров” пистолетидан ўқ отиш, пазандалик, китобхонлик бўйича жамоавий ҳамда якка тартибда ўзаро беллашадилар. 

Академияда спорт мажмуасида илк беллашувлар бўлиб ўтди. Дастлаб майдонга моҳир ва эпчил атлетларимиз тушишди. Қизиқарли вазиятларга бой ўтган баҳс 2-босқич курсантларининг ғалабаси билан якун топди. Арқон тортиш беллашувида мухлислар ҳаяжонли дақиқалар гувоҳи бўлдилар. Ҳал қилувчи паллада шижоатлироқ ҳаракат қилган 2-босқич курсантлари яна бир бор зафар қучишнинг уддасидан чиқишди. Стол теннисида эса кучли учлик Мунира Омонова (212-гуруҳ), Зарифа Тўхтаназарова (109-гуруҳ) ҳамда Фарида Султоновага (218-гуруҳ) насиб этди. 

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech