Ўз Ру En
×

МАҚСАДГА ИНТИЛУВЧАНЛИК КЎНИКМАСИ ОШИРИЛДИ

Психологик билимлар инсоннинг руҳий барқарорлигини таъминлаш баробарида, ҳаётда аниқ ва тўғри мақсад билан ҳаракатланишга ёрдам беради. Айниқса ички ишлар органлари ходимлари учун бу жуда муҳим.

Академия Психологик марказида курсантлар иштирокида ташкил этилган амалий машғулотга Ўзбекистон Миллий университети талабалари ҳам таклиф этилди. Тренингдан кўзланган мақсад – ёшларнинг хаётга бўлган қизиқиши ва мақсадга интилувчанлик мотивациясини ривожлантиришдир. Машғулот натижаси иштирокчиларда мақсад сари интилиш, ноқулай вазиятларни таҳлил қилиш ва ижодий фикрлаш, турли креатив вазиятлардан чиқиб кетиш ҳамда шахслараро муносабатни тўғри ташкил этиш кўникмаларини шакллантирди.

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech