Ўз Ру En
×

Маърифат дарси давом этади

Атоқли адибларимизнинг ибратли ҳаёти ва ижодини ўрганиш борасидаги Президентимиз ташаббуслари ёшларни адабиётнинг сеҳрли оламига ошно этаяпти.

Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида ўтказилаётган маърифат дасрлари аждодларимиз меросини ўрганиш баробарида, миллий адабиётимизни ривожлантиришга хизмат қилаётир. Чунончи, Академиямиз ёшлари ҳам атоқли маърифатпарвар адиб Абдулҳамид Чўлпон ҳаёти ва идожида кучли иштиёқ билан ўрганишмоқда. Галдаги тадбирда Чўлпон ва унга замондош адибларнинг серқирра ҳаёти ҳақида сўз борди.

Айтиб ўтилганидек, жадидчилик ҳаракати намояндаларининг асарларида мустабид тузум даври ўзига хос ўрин тутади. ХХ аср бошларида ўлка ҳаётида рўй берган сиёсий-ижтимоий воқеалар охир-оқибат миллат фидоийларининг фожеали тақдирини белгилаб берди. Шу боис, бу давр адабиётини тадқиқ этиш масалалари ҳали-ҳануз олимларнинг эътибор марказида бўлиб келмоқда.

Маърифат дарсида адибларимизнинг ҳаёти ва ижодига оид архив материаллари маълумотлари ҳам наммойиш этилди.

 

Дилмурод ЖЎРАЕВ,

майор.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech