Ўз Ру En
×

МАРД ЎҒЛОНЛАР ҒОЛИБ

Касбий тайёргарлик факультети тингловчилари ўртасидаги спорт мусобақаси қизғин курашларга бой ўтди.

Мусобақа “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ташкил этилиб, иштирокчилар тўсиқлардан ўтиш, тош кўтариш, арқон тортиш ва бошқа спор турларидан беллашдилар. Жисмоний тарбияни янада оммалаштириш, тингловчиларнинг касбий ва ахлоқий фазилатларини юксалтириш мақсадида ўтказилган беллашув якунида “Мардлар” жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Фахрли ўринларни “Ёш инспекторлар” ҳамда “Лочинлар” жамоалари бўлишиб олишди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech