Ўз Ру En
×

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР

Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 29 йиллиги муносабати билан “Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида ўтказилган тадбирда таниқли санъат намояндалари, адиблар иштирок этди.  

Мустақиллик туфайли жаҳон тамаддунида ўчмас из қолдирган аждодларимиз хотираси қайта тикланди. Буюк сиймоларимизнинг ҳаёт йўли, серқирра фаолияти ва улкан маънавий жасорати кенг ўрганилмоқда. Айниқса ёш авлод қалбида юртга муҳаббат ва садоқат, аждодларимизга муносиб ворислик туйғуларини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратиламоқда.

– Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби боболаримизнинг донишмандлиги, саркардалик маҳорати, ватанпарварлиги, мардлиги ёшларимиз учун миллий ғурур ва ифтихор тимсоли бўлиши керак, – деди ИИВ Академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Музаффар Зиёдуллаев. – Таълим муассасамизда тингловчи-курсантлар касбий билим ва кўникмалар баробарида, маънавий-ахлоқий фазилатларини ҳам юксалтириб борадилар. Бугунги тадбир ҳам ёшларимизнинг юртга дахлдорлик туйғуларини шакллантиришга хизмат қилади.  

Республика Маънавият ва маърифат маркази билан хамкорликда ташкил этилган тадбирда миллий маънавиятимиз, бой тарихимизни ўрганиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида мулоҳазалар билдирилди. Эл суйган санъаткор ижросидаги монологлар барчанинг олқишига сазовор бўлди.

 

Дилмурод ЖЎРАЕВ,

майор.   

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech