Ўз Ру En
×

МАЙДОНДА БАРЧИНОЙ ҚИЗЛАР

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида спортнинг беш туридан мусобақа ташкил этилди. Қизғин курашлар остида кечган беллашувда Ички ишлар вазирлиги академияси курсант қизлари ўз тенгқурлари билан ўзаро рақобатлашдилар.

Мусобақанинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар қизлар спортини оммалаштириш, ёшларни жисмоний тарбияга кенг жалб этиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ҳамда “Ватанпарпарлик ойлиги”да белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мусобақа ёш авлод қалбида юртга дахлдорлик, мардлик, шижоат сингари туйғуларни юксалтиришга хизмат қилишини таъкидлаб ўтишди.

Мусобақа дастурига биноан барчиной қизлар спортнинг волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка, мини футбол ҳамда арқон тортиш турлари бўйича куч синашдилар. Дўстона  руҳда ўтган ўйинлар давомида ҳар бир иштирокчи ғалабага бўлган иштиёқ ва иштилишини намоён этганини эътироф этиш жоиз.

Тадбир якунида Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Шавкат Мавлонов жамоаларни муборакбод этиб, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, келгусида турли маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда билимлар беллашувини ўтказиш режалаштирилганини айтиб ўтди.  

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech