Ўз Ру En
×

МАХСУС УНВОНЛАР ТОПШИРИЛДИ

МАХСУС УНВОНЛАР ТОПШИРИЛДИ

Ички ишлар вазирлиги академиясининг саф майдонида йиғилиш бўлиб ўтди. Таълим муассасаси раҳбарияти, доимий таркиб аъзолари, тингловчи ва курсантлар иштирокидаги тадбирда жорий ҳафта давомида белгиланган вазифаларнинг ижросига эътибор қаратилди.

 

   Шу куни бир гуруҳ ходимлар Ички ишлар вазирлиги ҳамда таълим муассасаси бошлиғининг буйруғи асосида катта ҳамда кичик офицерлар таркибининг навбатдаги махсус унвонлари билан тақдирланди.

– Таълимни замонавий ёндашувлар билан ҳамоҳанг тарзда олиб бориш, айниқса ҳуқуқни қўллаш амалиётининг муҳим йўналишлари бўйича илмий-тадқиқот ишларини жадаллаштиришга устувор аҳамият қаратиляпти,  – дейди Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси, капитан Айнура Сабирбаева. – Академиямизда яратилган шарт-шароитлар педагогик маҳоратимизни юксалтириш, хориж тажрибасидан унумли фойдаланишга пойдевор бўлмоқда. Галдаги махсус унвон билан тақдирланганим келгусидаги хизмат фаолиятимда шижоат ва куч бағишлайди.

Жорий йилнинг 29-30 январь кунлари пойтахтимизда спортнинг армрестлинг тури бўйича шаҳар очиқ чемпионати ўтказилган эди. Мазкур мусобақада Академия курсантлари 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритишди. Саф майдонида спортчиларимиз эришаётган ютуқлар эътироф этилиб, уларга совринлар топширилди.         

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech