Ўз Ру En
×

МАҲАЛЛАДА ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ

Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғинида “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни тарғиботига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Академиянинг Терроризм ва одам савдосига қарши курашиш кафедраси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда ушбу қонуннинг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.  Сўзга чиққанлар республикамизда одам савдоси жиноятлари сезиларли миқдорда камайиб бораётгани, сўнгги йилларда соҳанинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб, бир қатор тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтишди. Айтиб ўтилганидек, дунё бўйича одам савдоси қурбонларининг 30 фоизини болалар ташкил этмоқда. Афсуски, мамлакатимизда ҳам ушбу жирканч иллат билан шуғулланаётган шахслар учраб турибди ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг саъй-ҳаракати билан бу фаолиятга чек қўйилмоқда.

Тадбирда болалар савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг барвақт олдини олишда ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда ички ишлар органларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятимизда кечаётган ислоҳотлар жараёнида ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида мулоҳазалар билдирилди. Маҳалла фаоллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. 

 

ИИВ Академияси ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech