Ўз Ру En
×

КУРСАНТЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган давра суҳбати кадрлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, курсантларнинг иш ўрганиш амалиётини тизимли ташкиллаштириш масалаларига бағишланди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар давлатимиз раҳбарининг “Ички ишлар органларининг ходимларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳа учун етук малакали кадрлар тайёрлашга бўлган эҳтиёж, таълим муассасасининг “йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолияти” йўналишида таҳсил олаётган курсантларнинг назарий билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш, айниқса битирувчи курс вакилларининг иш ўрганиш амалиётини мақсадли ўтказиш борасида мулоҳазаларини билдиришди.

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech