Ўз Ру En
×

КУЧЛАР ТЕНГ ЭДИ, БИРОҚ...

Ҳарбий олий таълим муассасалари ўртасидаги волейбол мусобақасининг учинчи куни кутилмаган натижалар билан якунланди.

Илк ўйинда Қуролли Кучлар академияси ва Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти ўртасида бўлиб ўтди. Баҳс шиддатли руҳда кечди. Рақибларига қараганда кучлироқ ҳаракат қилган Ҳарбий-техник институт жамоаси иккала партия ҳам ўз фойдаларига ҳал қилиб, муҳим очколарни қўлга киритишди.

Кейинги баҳсда майдонга мезбон жамоа ҳамда Ички ишлар вазирлиги академияси спортчилари тушдилар. Дастлабки партияда ғалаба қозонган Давлат хавфсизлик хизмати жамоаси ўйиннинг иккинчи қисмини вакилларимизга бой беришди. Ниҳоят, ҳакамнинг учинчи партияни бошлаш ҳақидаги ҳуштаги янгради. Тенг курашлар остида ўтган беллашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

 

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech