Ўз Ру En
×

Кўргазмали амалий машғулот

Академия ўқув полигонида тингловчиларнинг билим ва амалий кўникмаларини оширишга қаратилган машғулотлар ўтказиб келинмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББнинг Портловчи модда ва қурилмаларни аниқлаш, зарарсизлантириш ва йўқ қилиш Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 1-махсус отряди билан ҳамкорликда ўтказилган галдаги кўргазмали машғулотда Касбий тайёргарлик факультетининг Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти йўналиши бўйича таълим олаётган тингловчилар иштирок этишди.

Машғулот давомида “ВАРИО” махсус автомобилининг тузилиши, вазифалари ва техник хусусиятлари, шунингдек махсус жиҳозларнинг қўлланиши, техник хусусиятлари мутахассислар томонидан намойиш этиб берилди. Тингловчиларнинг махсус жиҳозлар ёрдамида портловчи модда ва қурилмаларни аниқлаш, зарарсизлантириш ва йўқ қилиш бўйича амалий кўникмалари мустаҳкамланди.

ИИВ Академияси матбуот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech