Ўз Ру En
×

Кўп йиллик хизматлар самараси

Ички ишлар вазирлиги академиясида хизмат вазифасини муносиб ўтаган ходимларни иззат-икром билан нафақага кузатиш яхши анъанага айланган.

Подполковник Қудратжон Умаров Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабини тамомлаган. Хизмат фаолияти давомида Наманган вилояти Норин тумани ИИБ ЁХБ ёнғин хавфсизлиги профилактика катта инспектори, ИИВ Академияси Ўқув-техника воситалари бўлими алоқа бўлинмаси ёнғиндан сақлаш ва сигнализация бўйича катта инспектори, алоқа бўлинмаси бошлиғи, Ўқув-техника воситалари бўлими бошлиғи ҳамда Ахборот технологиялари ва алоқа бўлими бошлиғи лавозимларида ишлади. Соҳада йигирма йилдан ортиқ меҳнат қилган ходим сифатида юртимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, ўқув жараёнини сифатли ташкиллаштириш, “устоз – шогирд” анъаналарини давом эттириш ҳамда соҳа учун етук билимли кадрлар тайёрлашга ҳисса қўшди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда ҳамкасблари унинг кўп йиллик хизматларини алоҳида эътироф этиб, миллий урф-одатларимиз ва юксак эҳтиром билан нафақага кузатишди.

     

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech